Back to Top
Мукошафат-ул қулуб Screenshot 0
Мукошафат-ул қулуб Screenshot 1
Мукошафат-ул қулуб Screenshot 2
Мукошафат-ул қулуб Screenshot 3
Free website generator for mobile apps; privacy policy, app-ads.txt support and more... AppPage.net

About Мукошафат-ул қулуб

Ислом Шарқининг буюк олими Абу Ҳомид Ғаззолий (1058-1111)нинг «Мукошафат-ул-қулуб» асари мана неча асрлардан буён инсоният учун зиё манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда, изтироб ва ҳузурсизликлар ичида қийналиб яшаётган шахсларга, жамиятларга ва халқларга хотиржамлик хамда саодат йўлларини кўрсатмоқда. Жамият таназзулига сабаб бўладиган қусурлар, кибру ҳаво, риё, шуҳратпарастлик, ҳасад, золимлик, адолатсизлик каби ғайриинсоний феъл ва туйғулардир. Қайси бир жамиятда шундай ёмон феълли одамлар кўп бўлса, ўша жамият инқирозга юз тутади. Хўш, одамлар табиатидаги бундай қусурларни тузатиш мумкинми? Ана шундай дардларни даволаш йўлларини кўрсатиб берган буюк олим Ғаззолий бу хасталикларнинг ташхисини қўйган. Бу иллатлар уя қурадиган жой «инсон руҳи», «инсон қалби» бўлгани учун асарни «Мукошафат-ул қулуб» деб номлаган.
«Мукошафа» деган арабча сўз бизда «кўринмайдиган нарсаларни очиш», «кашф этиш» маъносини билдиради, яъни инсоннинг ўзи учун тушунарсиз бўлган ҳодисани инкишоф йўли билан билиб олиши деганидир. Аллоҳнинг зот ва сифатларини, бошқа илоҳий сирларни англаб етиш деган маъноси ҳам бор бу сўзнинг. Китобнинг номини кенг маънода «қалбларни босиб ётган ғайриинсоний феъл ва туйғуларнинг кашфи» деса ҳам бўлади.
Агар жамиятда шафқатсизлик ўрнини марҳамат, кибру ҳаво ўрнини одоб-тавозе, риё ўрнини ихлос, ҳақсизлик ўрнини адолат эгалласа, бундай жамиятда бахт-саодат қарор топади.

Similar Apps

Kimyoi saodat

Kimyoi saodat

Abu Homid G’azzoliy (Imom G'azzoliy) - ning Kimyoi saodat degan asari...

Тушда кечган умрлар (роман)

Тушда кечган умрлар (роман)

Тушда кечган умрлар (роман)Китоб муаллифи: Ўткир ҲошимовОдамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида...

Маҳзун бўлма китоби

Маҳзун бўлма китоби

Китоб муаллифи: Шайх Оиз ал-ҚарнийАраб тилидан Заҳириддин МАНСУР таржимасиҚуръони карим оятларининг таржима...

Қайнона ва келин

Қайнона ва келин

Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг ушбу асари қайнона ва келин муносабатлари ҳақида.Дастур Имкониятлари:-...

Сирдошим — қизим, эшит...

Сирдошим — қизим, эшит...

Муаллиф мазкур рисолада жуда ажойиб услубни танлабдилар. Ҳатто, беҳаёлик кўчасига яқинлашиб қолган...

Қайнона - Аҳмад Лутфий Қозончи

Қайнона - Аҳмад Лутфий Қозончи

Бу асар ўз номи билан айтиб турибди, қайноналар ва келинлар ўртасидаги муносабат...