Дуо — худога илтижо қилиб, ўзи ёки бошқалар учун узоқ умр, бахт, нажот тилаш ва ёмонликни қайтаришни сўраш.
Бунда Дуо қилувчи маълум бир хаттиҳаракатни адо этади (мас, мусулмонларда икки қўлини юзига тортиб фотиҳа қилади).
Дуо барча динларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
У ибтидоий даврда сўзнинг сеҳрли кучига ишониш, унинг ёрдамида илоҳий кучлардан фойдаланиш мумкин деган ишонч асосида шаклланган. Дуони қайси тилда қилишнинг аҳамияти йўқ.
Лекин ислом дини ақидаси бўйича, агар талаффузини ўрнига қўя олса ва мазмунидан огоҳ бўлса, дуони араб тилида қилиш афзалдир. Дуонинг икки тури бўлади.
Биринчиси, "маъсура", яъни матни Қуръон, ҳадис ёки бошқа диний манбаларда аниқбелгилаб қўйилган Дуолар.
Уларни бузмай, қўшмай, қандай кўрсатилган бўлса ўша тарзда ўқийдилар. Иккинчиси, "муҳтараа", яъни Дуо матнини ўзи тўқиб, эркин ҳолатда илтижо қилиш.
Бут, санам ва сохта маъбудаларга ёлвориб илтижо қилиш ҳам Дуо турига киради.
Ислом ақидаси бўйича, фарзанд ато этиш, шифо бериш, балоқазодан асраш, инсофтавфиқ каби ҳожатлар фақат Аллоҳнинг ўзидан сўралади.
Ундан бошқадан сўрашлик ширк ва куфр саналади.
This is ebook.
Mi Credit-Instan Loan Easy Tips
The app is made with the story of the Quran and the Islamic book.
An application landairsea 54 gps tracker guid that give you information about it
Pashto to Arabic Dictionary will provide immense vocabulary knowledge for All
Complete Manaqib Syekh Abdul Qodir (arabic text, translation, and MP3 audio)
Created with AppPage.net
Similar Apps - visible in preview.